Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда худкуш ўзини портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда худкуш ўзини портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистоннинг Сари Пул вилоятида ИШИДга аъзо худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Афғонистон Қуролли кучларига қарашли «Шоҳин» гуруҳи ҳарбийси Муҳаммад Ҳаниф Ризоийнинг айтишича, портлаш бугун Сайёд туманида «Толибон» жангарилари бошлиқларидан бири Шира Муҳаммад Газанфарнинг дафн маросими ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 3 киши ҳарожатланган.

Ризоийнинг қўшимча қилишича, Газанфар кеча ИШИД жангарилари билан тўқнашувда ҳалок бўлган. Унинг акаси эса бугун ҳалок бўлди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан «Толибон» жангарилари ўртасидаги зиддият аввал қишлоқ ва туманларда кузатилган бўлса, энди йирик шаҳарларга кўчди. Шунингдек, мамлакатга ИШИД террорчи гуруҳи ҳам хавф соляпти.

Миллий мудофаа хавфсизлик кучлари билан биргаликда мамлакат бўйлаб терроризмга қарши кураш олиб боряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг