Картошкани қовуриб эмас, қайнатиб ейиш керак: шифокор огоҳлантирди

Картошкани пишириш услуби унинг соғлом таомлигига таъсир қилади, деб огоҳлантирди диетолог Татяна Залетова. Мутахассис Aif.ru билан суҳбатда картошкани пишириш йўллари ҳақида гапирди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, картошкани ёғда қовуриш кансерогенларнинг пайдо бўлишига олиб келади, организмда оксидловчи стрессни оширади, шунингдек, инсулин сезгирлигини ёмонлаштиради ва қон томирларига зарар етказади.
Залетова қўшимча қилдики, қовуриш фойдали толаларни йўқ қилади ва тайёр таомнинг глисемик индексини оширади.
Шифокор қайнатиш ёки буғда пиширишни картошка пиширишнинг соғлом усуллари деб атади. Мутахассис бундай картошкани кўкатлар ва сабзавотлар билан, шунингдек, соғлом ёғлар билан - масалан, зайтун мойи бирга истеъмол қилишни тавсия қилди.
Залетова қайнатилган картошка паст калорияли таркибга эга эканлигини таъкидлади - 100 грамм учун атиги 80 килокал. Бироқ, агар сиз унга сариёғ ёки сут қўшсангиз, калория миқдори сезиларли даражада ошади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter