Кексаларга кўз нурини қайтарадиган дори ишлаб чиқарилди

Олимлар кексаларда кўриш қобилиятининг йўқолишига қарши кўзга томизиладиган дори ишлаб чиқишди, деб хабар берди Medical Xpress.
АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси (FDA) дорини ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берган.
VIZZ савдо номи остидаги дори ёш билан боғлиқ кўриш қобилиятининг пасайишини даволашга мўлжалланган — бир марта қўлланилиши кўриш тиниқлигини оширади, яқин масофадаги нарсаларга диққатни жамлаш ва аниқроқ кўриш имконини беради. Айтилишича, бу дори устидаги тадқиқотлар 20 йил давом этган, шу боис ҳеч қандай ён таъсирлари йўқ.
Маълумотларга қараганда, жаҳонда икки миллиарддан зиёд одам кексалик билан боғлиқ кўриш қобилияти пасайиб кетишидан қийналмоқда, янги томчи дори кўзойнаксиз ва жарроҳлар иштирокисиз кўриш қобилиятини тиклаши айтилмоқда.
Дори воситаси жорий йилдан сотувга чиқарилиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter