Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Киевда 6 мингдан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди

Киевда 6 мингдан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди

Киевда Россия томонидан амалга оширилган оммавий ҳужум оқибатида 6 мингдан ортиқ турар жой иссиқлик таъминотисиз қолди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида пойтахтнинг муҳим инфратузилма объектлари жиддий зарар кўрган.

«Пойтахтда яна қарийб 6 мингта уй иссиқликсиз қолди. Уларнинг аксарияти 9 ва 20 январь кунлари амалга оширилган ҳужумлардан сўнг икки марта уланган ёки улашга уринилган уйлар эди», – деб ёзди Кличко.

Шунингдек, шаҳарнинг айниқса чап соҳил ҳудудларида сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, оммавий ҳужумларнинг асосий нишонларидан бири мамлакат энергетика тизими бўлган.

«Киев ва Киев вилояти, Суми, Харков ва Чернигов вилоятлари ҳужум остида қолди. Харковда туғруқхона, кўчирилганлар яшаган ётоқхона, тиббиёт коллежи ҳамда турар жой биноларига зарар етди. Ҳозирга қадар ўнлаб яраланганлар борлиги маълум, улар орасида болалар ҳам бор. Пойтахт ва унинг атрофида россияликлар учун асосий мақсад энергетика объектлари эди», – деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram каналида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг