Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Kompromatuzb» иши бўйича тергов тугади. «Иш» судга ошган

«Kompromatuzb» иши бўйича тергов тугади. «Иш» судга ошган

«Kompromatuzb» иши суд муҳокамасига юборилди.  «Иш» кейинги ҳафтада жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида кўрила бошлайди.

Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси, ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ёзмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, Бош прокуратура томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, 4 киши — Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев, собиқ Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджоновлар мазкур иш доирасида судда жавобгар бўлишади. Улар Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланишмоқда.

«Ҳозирча суд куни белгиланмаган. Қоидага кўра, маҳкамага раислик қилувчи судья компьютер дастури бўйича тасодифий танланади. Суд муҳокамаларининг очиқ ёки ёпиқ ўтказилишига оид маълумот мавжуд эмас», – дейди Ташанов ўз манбаларига таяниб.

Шунингдек, ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари даврида жиноят ишининг бошқа иштирокчиларига оид қисми Жиноят процессуал кодекси талаблари асосида алоҳида иш юритувига олинганини маълум қилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг