Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конгода Эбола вируси: 80 киши вафот этди

Конгода Эбола вируси: 80 киши вафот этди

Конго Демократик Республикасининг Итури вилоятида Эбола вируси тарқалиши оқибатида камида 80 киши вафот этди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳозиргача 246 та эҳтимолий касалланиш ҳолати қайд этилган.

14 май куни ўтказилган таҳлиллар натижасида Рвампара, Монгвалу ва Буния ҳудудларида Эбола вирусининг 8 та ҳолати расман тасдиқланган.

Маълум қилинишича, илк ҳолат Буния шаҳридаги Евангелик тиббиёт марказида аниқланган. У ерда иситма, қон кетиши, қусиш ва кучли ҳолсизлик аломатлари кузатилган ҳамшира вафот этган.

Конго ҳукумати жамоат саломатлиги бўйича фавқулодда вазиятлар марказини ишга тушириб, эпидемиологик ва лаборатория назоратини кучайтирган. Шунингдек, ҳудудларга махсус тезкор гуруҳлар юборилмоқда.

Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) эса Уганда ва Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудларда вазият жиддий эканини билдириб, минтақавий фавқулодда йиғилиш чақирилишини маълум қилди.

Мутахассислар дастлабки маълумотларга кўра, аниқланган вирус штамми аввал кузатилган «Заир» штаммидан фарқ қилишини айтмоқда. Ҳозирда вируснинг генетик таркиби тўлиқ ўрганиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Эбола вируси биринчи марта 1976 йилда айнан Конгода аниқланган. Ҳозирги ҳолат мамлакат тарихидаги 17-эпидемия ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг