Кореялараро ҳарбий алоқалар тикланди
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро ҳарбий алоқалар тикланди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги маълум қилди.
«Кореялараро ҳарбий алоқа линиялари эрталаб соат 9 да тикланди», — дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, Шимолий Корея томони Жанубий Кореянинг чақириқларига ижобий жавоб берган.
Аввалроқ, KCNA душанба куни эрталаб Пхеньян Сеул билан алоқа линияларини тиклаш режаларини эълон қилган эди.
Ўтган чоршанба куни Олий Халқ Ассамблеяси сессиясидаги нутқи чоғида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки Корея ўртасидаги алоқа каналлари октябрь ойининг бошларида тикланишини эълон қилганди.
«Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея ярим оролидаги муносабатларни яхшилаш ва тинчлик ўрнатиш ҳаракатлари доирасида Жанубий Корея билан чегаралараро алоқа линиялари октябрь ойининг бошидан қайта тикланишини маълум қилди», — деб ёзади KCNA ўз хабарида.
2020 йил июнь ойида КХДР ҳукумати Сеул билан барча мавжуд алоқа каналлари орқали ўзаро алоқаларни тўхтатганини эълон қилди. Кейин қуролсизлантирилган ҳудуд яқинидаги Кэсон технопаркидаги кореялараро алоқалар идораси портлатилгани маълум бўлди. КХДР расмийлари бино уларнинг қарори билан вайрон бўлганини тасдиқлаган.
Алоқалар шу йилнинг июль ойи охирида қайта очилди, лекин август ойидан бери Пхеньян яна Сеулнинг Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказиш режасига қарши чақириқларига жавоб беришдан бош тортмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter