Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Навоийда 1 ёшдан 49 ёшгача беморлар тузалди

Коронавирус: Навоийда 1 ёшдан 49 ёшгача беморлар тузалди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятида 21 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).

Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг