Кутил(ма)ган якун: Солиқ қўмитаси Кушербаевга қарши берган аризасини қайтариб олди

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда депутат Расул Кушербаев учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилиниб, масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 апрел куни қўмита Кушербаевни судга бергани ҳақида хабар тарқалганди. Унда депутатдан солиқчилар ҳақида айтган гаплари учун 4,6 млрд. маънавий зарар талаб қилинган.
Суд жараёни 12 май куни соат 11:30 да Шайхонтоҳур туманлараро судида бўлиши белгиланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter