Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

КХДР Жанубий Кореяга элтувчи йўлларни портлатиб юборди

КХДР Жанубий Кореяга элтувчи йўлларни портлатиб юборди

Фото: Global Look Press

КХДР Корея яриморолининг шимоли ва жанубини боғловчи йўлларнинг иккита қисмини портлатиб юборди. Бу ҳақда Жанубий Корея армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига асосланиб Yonhap агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, шимолий кореялик ҳарбийлар КХДР ва Жанубий Кореяни боғловчи Кёнгуй ва Тонхэ йўлларини портлатган. Шу сабабли Жанубий Корея армияси кузатув ва жанговар шайликни кучайтирди.

Сеул йўлларнинг портлатилиши КХДР икки Корея ўрасидаги қуруқлик алоқасини бутунлай узиб, чегарани мустаҳкамлашга киришганидан далолат деб билмоқда.

9 октябр куни Корея халқ армияси Жанубий Корея билан боғловчи автомобил ва темир йўллар бутунлай ёпилиб, КХДР чегараси истеҳкомга айлантирилишини маълум қилганди. Бу АҚШ ва Жанубий Корея кўп сонли ҳарбий машғулотлар ўтказаётгани ва яриморол жанубида Америка стратегик воситалари пайдо бўлгани билан изоҳланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг