Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лиз Трасс Байден ва Макрон билан учрашишни режалаштирмоқда

Лиз Трасс Байден ва Макрон билан учрашишни режалаштирмоқда

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳафта охирида АҚШ ва Франция президентлари Жо Байден ва Эммануэл Макрон билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Британия ҳукуматидаги манбаларга таяниб, The Times газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 19 сентябрь куни бўлиб ўтадиган қиролича Елизавета II нинг дафн маросими арафасида вазирлар маҳкамаси раҳбари Австралия ва Канада бош вазирлари Энтони Альбанезе ва Жастин Трюдо билан ҳам учрашади.

Аввалроқ, Лиз Трасс қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан миллий мотам пайтида қирол Карл III га мамлакат бўйлаб қироллик сафарида ҳамроҳлик қилиши маълум бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг