Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маданият ва санъат фидокори» нишони билан 65 киши тақдирланди

«Маданият ва санъат фидокори» нишони билан 65 киши тақдирланди

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги 236-сонли сонли қарори билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш мақсадида «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди.

Бугун Маданият вазирлигида мазкур нишонга муносиб топилган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур қарор маданият ва санъат аҳли учун орзиқиб кутилган тарихий воқеа бўлди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан ушбу соҳада ватанпарварлик билан хизмат қилиб келаётган маданият ва санъат аҳли ушбу ҳодисани катта қувонч ва ўзгача фаҳр билан кутиб олди. Ўз навбатида, кўкрак нишонининг таъсис этилиши Ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган алоҳида эътибордан далолат берди.

Мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилиши билан республикамизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, дунё саҳналарида иқтидорини муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар ва уларнинг устозлари, маданият ва санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук ҳамда фидоий маданият ва санъат соҳаси вакилларини муносиб тақдирлаш тизими йўлга қўйилди. Кўкрак нишони Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор чинакам маънода узоқ кутилган ҳамда ўз номи билан санъат ва маданият соҳаси фидоийларига кўрсатилган юксак эҳтиромнинг ифодаси, йиллар давомида ушбу йўлда меҳнат қилган инсонларга муносиб рағбатдир.

Кўкрак нишонини эгаларига Маданият вазири Б.Сайфуллаев топшириб, уларни самимий муборакбод этди. Ўз навбатида тақдирланганлар ҳам ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони совриндорлари

РЎЙХАТИ

1. Ибрагимов Абдукаххор Абдусаматович - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
2. Янов-Яновский Феликс Маркович - Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси
3. Худайберганов Рустам Адамбаевич - К.Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори
4. Сулейманов Рустам Хамидович - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети Археология кафедраси профессори

Республика ташкилотлари
5. Зарипов Хаким Каримович - «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси Ижодий жамоа бадиий раҳбари
6. Хаметов Рустам Рауфович - «Ўзбек давлат цирки» давлатмуассасаси директор ўринбосари, артист-етакчи саҳна устаси
7. Хаметова Камила Тахировна - «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси етакчи саҳна устаси-артисти
8. Хакимов Зафар Абдуллаевич -«Мозийдан садо» журнали бош муҳаррири
9. Сайфуллаев Алишер Хамидуллаевич- Ўзбекистон давлат филармонияси Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти
10. Хайдаров Азамат Хайдарович -Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори
11. Абдуллаев Шухратулла Хайруллаевич - Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази бош мутахассиси
12. Удовенко Ольга Юрьевна - Ўзбекистон давлат санъат музейи «Ўзбекистон халқ амалий санъати» бўлими мудири


Таълим муассасалари
13. Ешимбетова Айдин Ибадуллаевна - Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Хореогрфия кафедраси ўқитувчиси
14. Лебедева Наталья Семёнова - Ўзбекистон давлат консерваторияси «Махсус фортапиано» кафедраси доценти
15. Керимов Амет Эмирвелиевич - Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқали театр-студия олий тоифали оркестр артисти
16. Казаков Виктор Тимофеевич - Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи дамли-зарбли бўлими ўқитувчиси
17. Флорентьева Лидия Рафаиловна - В Успенский номидаги РИМАЛ Махсус фортепиано бўлимила махсус фан ўқитувчиси
18. Шувалова Галина Владимировна - Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби эстрада рақси бўлими бошлиғи
19. Кабулова Надира Холходжаевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи доценти

Республика театрлари
20. Назимов Садир - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестр артисти
21. Усанина Надежда Викторовна- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри эркаклар кийими цех бошлиғи
22. Мусин Роман Салихович - Ўзбекистон давлат академик рус драма театри саҳна машинисти
23. Арипджанов Шарипджан Кабилович - Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри бош муҳандиси
24. Джураев Давронбек Муратбекович- Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри 1-тоифали созандаси
25. Ибатулина Амина Афраимовна - Ўзбекистон давлат сатира театри олий тоифали драма артисти
26. Назарова Татьяна Евгеньевна - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри тикувчиси
27. Пантелеев Дмитрий Аркадьевич - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри биринчи даражали оркестр артисти
28. Дехканова Гулсара - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппа бошлиғи
29. Чапленко Галина Васильевна - Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри рассоми
30. Курбанова Надира Сахабовна - «Томоша» болалар мусиқий театр студияси директори

Қорақалпоғистон Республикаси
31. Арзимбетов Қабил Ережепович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри сахна монтировшиги
32. Каримбаева Айпарша Бердибаевна - Чимбой тумани Маданият бўлими раҳбари-маданият маркази директори
33. Ли Ирэна Петровна - Нукус шаҳар Амет бахши номидаги 12-сонли болалар мусиқа мактаби ўқитувчиси
34. Шамуратова Аймгул Аметовна - Амет ва Айимхан Шамуратовлар уй-музейи директори

Андижон вилояти
35. Махмудова Ойистахон - Андижон вилоят мусиқали драма театри олий даражали саҳна устаси
36. Отажонова Дилоромхон Умаровна - Қўрғонтепа тумани маданият бўлими маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси
37. Сидиков Гуломжон Ахмаджонович - Улуғнор тумани 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

Бухоро вилояти
38. Авезов Раджаб Шодиевич - Ғиждувон туман Маданият маркази қошидаги Мақом халқ жамоаси раҳбари
39. Рахматов Мухаммад - Бухоро вилояти маданият бошқармаси таълим муассалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахасси

Жиззах вилояти
40. Қурбанов Бахтияр Баратович - Ғаллаорол туман 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори
41. Нарказаков Махмуд Мамадалиевич - Фориш тумани маданият бўлими мудири

Навоий вилояти
42. Утемуратова Жулдизай Дошановна - Томди тумани маданият бўлими бошлиғи
43. Аднаева Махбуба Абдуллаевна - Конимех тумани 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори
44. Душкино Ольга Игоровна - Зарафшон шаҳар 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

Наманган вилояти
45. Карабоев Эркин Собирович - Наманган вилояти тарихи ва маданияти музейи «Мустақиллик» бўлими катта илмий ходими
46. Расулова Карима - Наманган вилояти мусиқали драма театри вокал артисти

Самарқанд вилояти
47. Пардаев Туйма - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри саҳна устаси
48. Бобоназарова Халима - Нарпай туман 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Анъанавий дутор синфи ўқитувчиси

Сирдарё вилояти
49. Айтмаганнбетова Айбатша Бекбердиевна - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар маданият бўлими бадиий раҳбари
50. Эрматов Бахтиёр Кучимович - Янгиер шаҳар маданият бўлими мудири

Сурхондарё вилояти
51. Ташмуратов Ёрихон Худойбердиевич - Вилоят маданият бошқармаси маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси
52. Юлдашев Абдурахмон Абдуллаевич - Сурхондарё вилояти Сариосиё туман маданият бўлими бош мутахассиси

Тошкент вилояти
53. Варганова Зоя Вячеславовна - Чирчиқ шаҳар 7-сон БМСМ жўрнавози

Фарғона вилояти
54. Одилов Сайдали - Фарғона вилоят мусиқали драма театри адабий қисм бўйича бош режиссёр ёрдамчиси
55. Хатамов Журабой Жулибой ўғли - Учкўприк туман Кенагас маданият маркази тўгарак раҳбари

Хоразм вилояти
56. Собиров Зарипбой Абдуллаевич - Хоразм вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори
57. Назарова Галина Алламовна - Ургенч шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

Қашқадарё вилояти
58. Исламов Файзулла - Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби етакчи ўқитувчиси
59. Комилов Останақул Одилович- Қашқадарё вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори

Тошкент шаҳри
60. Братусь Светлана Владимировна - Шайхонтоҳур тумани 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано ўқитувчиси
61. Гайнулина Назира Касимовна - Яшнабод тумани маданият бўлими мудири – маданият маркази директори
62. Кадиров Шамсутдин Хашимович - Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бош мутахассиси
63. Хлебникова Тамара Владимировна - Чилонзор тумани 14-сонли маданият маркази қошидаги Фахрия ветеранлар хор жамоаси бадиий раҳбари

Вазирлик марказий аппарати
64. Абдушукурова Гульнара Ахмедовна - Маданият вазирлиги Архивариуси
65. Абдурасулов Ҳайтиммат - Маданият вазирлиги Репертуар - таҳририят шўъбаси мудири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг