Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Магнус Карлсенни енгган Шамсиддинга «MacBook» совға қилинди

Магнус Карлсенни енгган Шамсиддинга «MacBook» совға қилинди

Фото: «Uza.uz»

2018 йилнинг 25-31 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада дунёнинг 40дан ортиқ давлатидан 206 нафар эркак ҳамда 124 нафар аёл шахмат усталари дона суришди.

Жаҳон чемпионати баҳсларида ватанимиз шарафини халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев, аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қилди.

Рапид йўналиши бўйича ўтказилган баҳсларнинг 2-турида ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов сенсация қайд этгани ҳақида хабар берилганди.

У қора доналарда ҳаракат қилган бўлишига қарамай амалдаги жаҳон чемпиони ҳамда дунё рейтингида пешқадамлик қилаётган Магнус Карлсенни 36-юришда таслим қилганди.

Мусобақа якунида Шамсиддин Воҳидов 8,5 очко жамғарган ҳолда 206 нафар шахматчи орасида 58-ўринни эгаллади.

Бугун шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактабида спорт устаси Шамсиддин Воҳидовни тақдирлаш маросими ўтказилди, деб хабар берди «ЎзА».

Маросимда Шамсиддинга Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан «MacBook Pro» билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг