Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборди

Мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчининг қулоғига урган. Оқибатда ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилган. Бу ҳақда «Bu kun» дастурида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ургут туманидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар ўтирган синфхонада болалар томонидан пақилдоқ портлатилган. Шундан сўнг, мактаб директори келиб ўқувчилардан бирининг қулоғига шапалоқ туширган.

«Мендан айб ўтмаган. Пақилдоқ портлагандан кейин директор келиб, мени қулоғимга шапалоқ туширди .  Ўшанда қулоғим шинғиллаб қолди. Бақирган эдим директор шантаж қилма деб мени уриб ташади», дейди жабрланган ўқувчи.

Жароҳатланган ўқувчи шифохонага олиб борилган. Шифокорнинг таъкидлашича, ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилган, қулоқда қон қолдиқлари бор.

Шунингдек, ўша куни синфда бўлган болалар пақилдоқ мактаб ошхонасидан сотиб олинганини айтган.

Жабрланган боланинг отаси эса Ички ишлар ходимлари ҳолат бўйича, ҳатто ариза ҳам олмаганини айтиб, шикоят қилган.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг