Машарипов: «Камида ярим финалгача чиқишимиз керак...»
Ўзбекистон термаси футболчиси Жалолиддин Машарипов бошланаётган Осиё кубогида жамоа камида ярим финалгача етиб боришни мўлжаллаётганини айтди.
— Осиё кубогида иштирок этаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Барча жамоадошларим турнирга тайёр, бизни қўллаб-қувватлаш учун юртимиздан кўплаб ватандошларимиз ҳам ташриф буюришган.
Ҳозир бизда тартиб жуда кучли, аввалги таркибда тажрибали футболчилар кўпроқ эди, бироқ ўйин услуби жиҳатидан ҳозирги жамоа, ном эътибори билан аввалги жамоа кучлироқ эди.
Aввалги Осиё кубогининг 1/8 финалида Aвстралияга қарши яхши ўйин кўрсатганмиз ва пеналтилар сериясида имкониятни бой бергандик. Ҳозир бизда яхши жамоа шаклланган, буни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ҳам кўрсата олдик. Муносиб натижа қайд этамиз, юртимиздаги барча футбол мухлислари биз билан бирга. Энг камида ярим финалга қадар етиб боришимиз шарт.
Aксарият ўйинчиларимиз илк бор Осиё кубогида қатнашяпти, бироқ уларда халқаро тажриба бор, улар Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ва Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида қатнашган—, дейди Машарипов.
Аввалроқ ушбу матбуот анжуманида мураббий Сречко Катанец ҳам фикр билдирганди. Унинг айтишича, Сурия билан бўлажак ўйин қийин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter