Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина сотиб олишга навбат ҳаддан ташқари кўпайиб кетди

Машина сотиб олишга навбат ҳаддан ташқари кўпайиб кетди

Иллюстратив сурат

Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, халққа умуман фойдаси тегмаётган UzAuto Motors машиналарини сотиб олишга бўлган навбатлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетди.

Масалан, айни пайтда Lacetti учун қарийб 25 000, ой бошида 22 000 эди, Cobalt учун эса салкам 8 000 та одам навбатда турибди. Бунинг сабаби асосан ишлаб чиқариш камайиб кетганидадир.

Давлат статистика қўмитасининг хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан анча камайган. 2021 йил ярмигача 108780 та машина ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йил шу пайтда 34675 та улов кўп ишлаб чиқарилганди, пандемия бўлишига қарамай.

Шунингдек, 2020 йилга қараганда бу йил деярли барча моделларни ишлаб чиқариш тўхтатилган, айниқса, Spark. Бунинг ортидан ҳозир машина сотиб олишни истаб, тўлов қилган одам автомобилни 2022 йил баҳорида минади. Натижада эса бир неча ой олдин «шапка» бериш яна қайтганди, UzAuto Motors рад этган бўлса ҳам.

Машинага бўлган навбатларни UzAuto Motors сайтида онлайн кўриш мумкин, аммо ҳозир сайт ишламаяпти. Ёки одам кўп кирганидан сервер кўтаролмаган, ё шунчаки дам олиш куни бўлгани учун ўчириб қўя қолишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг