Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маймуннинг меваларига кўз олайтирган ҳайвонот боғи ходимининг иши терговда

Маймуннинг меваларига кўз олайтирган ҳайвонот боғи ходимининг иши терговда

фото: интернет, очиқ манба

Осака (Япония) ҳайвонот боғида жанжал чиқди. Яъни бу ерда яшовчи маймунларга сабзавот ва мевалар етишмаётгани аниқланди.

Ички текширув давомида видеокузатув камераларидаги кўплаб ёзувлар кўриб чиқилди. Шундай қилиб, ҳайвонот боғида ишлайдиган 47 ёшли эркак маймунлар ҳақига бир ойдан бери хиёнат қилгани маълум бўлди. У мева ва сабзавотларни ўғирлаб, уйига олиб кетган. Кейинроқ ўғри ҳақиқатан ҳам ўғирланган нарсаларни еганини тасдиқлади. Ҳатто у маймунларга тегишли меваларни дўконларга топшириб сотишга ҳам улгурган.

Ҳайвонот боғи маъмурияти таъкидлашича, улар маймунлар учун одамлар ейиши мумкин бўлган сарҳил мева ва сабзавотларни харид қилишади. Лекин бу ҳеч қандай тарзда ўғирликни оқламайди. Ҳозирда ўғри ходимнинг иши терговга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг