Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси «Барселона»ни тарк этди

Месси «Барселона»ни тарк этди

Фото: «Nachedeu.com»

Ҳужумчи Лионель Месси «Барселона» билан янги шартнома имзоламади. Бу ҳақда бугун, 5 август куни футбол клуби сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришган, бироқ уни иқтисодий ва тизимли тўсиқлар (Ла Лига қоидалари) туфайли расмийлаштириб бўлмайди. Натижада Месси «Барселона»ни тарк этади.

«Иккала томон ҳам футболчи ва клубнинг истаклари охир-оқибат амалга ошмаганидан қаттиқ афсусда», — дейилади хабарда.

«Барселона» клуби футболчига клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ҳамда унга шахсий ва профессионал ҳаётида омад тилади.

34 ёшли Мессининг «Барселона» билан шартномаси 30 июнь куни тугаганди. ОAВ маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи Каталония клуби билан шартномани 5 йилга узайтириш ниятида бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг