Миришкор ҳокими маккажўхори «ўғри»ларини тутиб олди (видео)
Ижтимоий тармоқларда даладан бир неча дона маккажўхорини олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қаттиқ изза қилаётган ҳоким видеоси тарқалди.
Маълумотларга кўра, фуқарони қаттиқ тергаётган овоз эгаси Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловга тегишли.
«Невараларингни ҳам ўғирликка ўргатяпсанми? Виждонинг чирисин сени. Паъдарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. Ишла, меҳнат қил, сотиб ол!»,- дейди ҳоким. Унинг сўзларига мазкур маккажўхори экспортга мўлжалланган.
Ушбу видеотасвир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозилик уйғотди. Кўпчилик ҳокимнинг ушбу «тарбиявий соати»ни олқишлашдан кўра, унга эътироз билдиришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter