Mobiuz Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернет тезлиги бўйича етакчи деб топилди

Mobiuz Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида мобил интернет тезлиги бўйича етакчи деб тан олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК мустақил радиомониторинг натижаларига кўра хабар берди.
Ўлчаш ишлари қандай олиб борилди?
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 5-24 август кунлари мамлакатнинг иккита ғарбий минтақасининг шаҳар ва туманларида радиомониторинг ўтказилди. Махсус автомобил ёрдамида мобил алоқа қамрови ва барча мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати кўрсаткичлари баҳоланди. 4000 км дан ортиқ масофани қамраб олган йўналиш текширилди.
Радиомониторинг натижаларига кўра, Mobiuz маълумотлар узатиш тезлиги ва тармоқ барқарорлиги бўйича энг юқори баҳоларни қўлга киритди. Мобил интернетнинг ўртача тезлиги:
- Қорақалпоғистон Республикасида 59,99 Мбит/с;
- Хоразм вилоятида 36,79 Мбит/с ни ташкил этди.
Натижалар нимадан далолат бермоқда?
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида мобил интернет тезлиги ва тармоқ барқарорлиги бўйича етакчилик SWAP (ускуналар ва техник объектларни модернизация қилиш) лойиҳаси самарадорлигининг бевосита исботидир. Ушбу лойиҳа Mobiuz ҳамда ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ўтказилган ишлар давомида таянч станциялардаги ускуналар тўлиқ алмаштирилди ва ўтказувчанлик қобилияти ҳамда ишончлилиги юқори бўлган замонавий ускуналар ўрнатилди.
Фақатгина Қорақалпоғистон Республикасида 636 та янги таянч станциялари ишга туширилди, 376 та радиореле оралиқлари алмаштирилди. Хоразм вилоятида эса 593 та янги таянч станция ишга туширилиб, 314 та радиореле оралиғи алмаштирилди. Натижада тармоқларнинг қамров зоналари кенгайди, уланиш вақти қисқарди, маълумотларни узатиш тезлиги ошди ва тармоқлардаги кечикишлар камайди.
Бундан кейинги режалар қандай?
Жорий йилда Mobiuz бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқларни модернизация қилиш ва замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда. Фарғона водийси шаҳарларида 5G тармоғи муваффақиятли ишга туширилди. Ўзбекистоннинг иккита ғарбий ҳудудида SWAP лойиҳаси амалга оширилди. Бир қатор ҳудудларда тармоқларни модернизация қилиш, шунингдек, барча ҳудудларда таянч станцияларини ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Mobiuz ўз олдига «Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари интилишни» мақсад қўйган. Лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш орқали компания ўз етакчилигини тасдиқламоқда, инвестицияларни оқлаб, ривожланишнинг стратегик йўналишларини сақлаб қолмоқда.
Маълумот учун: Рақамли технологиялар вазирлигининг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича ишчи орган этиб белгиланган ва унга операторлар телекоммуникация тармоқларининг ҳолати ва сифатини Вазирлик томонидан белгиланган хизматлар сифати стандартларига мувофиқлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter