Нурафшонда газ чақнаши оқибатида бир киши қурбонга айланди
27 апрел куни соат 11:40да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Бунинг оқибатида бинонинг иккинчи қаватига жиддий зарар етган. ФВВ маълумотига кўра, ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган.
Мазкур ҳолатнинг табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда. Мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий манбалар орқали бериб борилиши маълум қилинди.
Бир неча ой аввал Қарши шаҳрида ҳам газ чақнаши оқибатида икки киши қурбон бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter