ОАВ: Путин ва Трамп қачон учрашиши аниқ бўлди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг учрашуви келаси ҳафта охирида кутилиши мумкин. Бу ҳақда манбага асосланиб, ТАСС хабар берди.
ТАСС хабари эълон қилинишидан бироз аввал Sky News ва NBC телеканаллари Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб, худди шу ҳақда хабар беришди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашувда иштирок этиши ҳозирча номаълум. Икки президентнинг учрашуви айнан қаерда бўлиб ўтиши ҳам номаълум. Аввалроқ улар Италия пойтахтида учрашиши ҳақида гаплар тарқалганди, бу тасдиқланмади.
Bloomberg агентлигига кўра, Россия ва АҚШ расмийлари ушбу учрашув учун “ҳудудлар бўйича келишув” тайёрламоқда. Агентлик манбаларининг иддао қилишича, Москва Украинадан ҳудудий ён бериш эвазига армияга Херсон ва Запороже вилоятларидаги ҳужумларини тўхтатишга буйруқ бериши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter