Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Сурия ва Исроил ўртасида муҳим битим имзоланади

ОАВ: Сурия ва Исроил ўртасида муҳим битим имзоланади

Исроил ва Сурия жорий йилнинг 25 сентябр куни хавфсизлик битимини имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Исроил ОАВлари араб манбаларига асосланиб хабар бермоқда

Манбаларга кўра, келишув Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шараа Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги сессиясида биринчи нутқини сўзлаган куннинг эртасига АҚШ шафелигида имзоланиши кутилмоқда. 

 Уларнинг сўзларига кўра, АҚШ аш-Шараа ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ўртасида АҚШ президенти Доналд Трамп иштирок этиши кутилаётган учрашувни ташкил этиш устида ҳам ишламоқда. 

Исроил матбуоти, шунингдек, шу ҳафта Парижда Исроил стратегик ишлар вазири Рон Дермер ва Сурия ташқи ишлар вазири Асаад ал-Шибоний ўртасида бўлиб ўтган музокараларда эришилган ютуқлар ҳақида хабар берди. Улар бир қанча асосий масалаларни муҳокама қилдилар: чегарадаги вазиятни пасайтириш, Суриянинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш, минтақавий барқарорликни таъминлаш, Исроил ва Сурия ўртасидаги ҳозирги чегарани белгилаб берган 1974 йилдаги келишувни қайта тиклаш. 

Сурия манбаларининг таъкидлашича, асосий тўсиқ Исроилнинг Суриядаги мавжудлигини сақлаб қолиш истаги бўлиб қолмоқда. 

2024 йил ноябр ойи охирида Сурия мухолифатининг қуролли тузилмалари Сурия армияси позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди ва 8 декабрда Дамашққа кирди. Башар ал-Ассад Сурия президенти лавозимидан кетди ва мамлакатни тарк этди. Суриянинг янги маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шараа ўтиш даври давомида мамлакат президенти деб эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг