Октябр ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Метеорологлар маълумоти

Октябр ойида об-ҳаво қандай бўлади? Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот берди.
2025 йилнинг октябр ойи об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан бошланади.
Сентябр ойи охирида кузатилган илиқ об-ҳаводан сўнг, 1–2 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида ушбу мавсумдаги биринчи кузги совуқ кириб келиши кузатилади. Республика шимолида, марказий ва шарқий вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+21, кечалари +8…+13, республика шимолида кундуз кунлари +13…+16, кечалари +4…+5 даражагача пасаяди.
3 октябр куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 4–10 октябрда бутун республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 5–7 даражага кўтарилади. Кундуз кунлари ҳаво +23…+26 даражагача исийди.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда (2–3 кун) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даражадан +5…+10 даражагача (республика шимолида +2 даражагача бўлиши мумкин), кундуз кунлари +23…+28 даражадан +15…+20 даражагача ўзгариб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter