Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар ҳар учинчи ўлим сабабини айтишди

Олимлар ҳар учинчи ўлим сабабини айтишди

Иллюстратив фото

Янги эълон қилинган ҳисоботга кўра, дунёда ҳар учинчи ўлимга юрак-қон томир касалликлари сабабчи бўляпти.

Тадқиқот 204 мамлакатдаги 1990–2023 йилларга доир маълумотларни қамраб олди.

Статистикага кўра, 1990 йилда юрак ва қон томир касалликларидан 13,1 миллион киши вафот этган, 2023 йилда бу кўрсаткич 19,2 миллионга етди. Аксарият минтақаларда эркакларнингбу касалликлардан ўлим даражаси аёлларга қараганда юқори.

Бундан ташқари, юрак-қон томир касалликлари DALY кўрсаткичининг асосий омили ҳисобланади — бевақт ўлим ёки ногиронлик туфайли соғлом ҳаёт йиллари йўқотилишига энг кўп шу хасталиклар сабабчи бўлмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу касалликлар омилларини 80 фоизгача олдини олиш мумкин. Булар — семизлик, юқори қон босими, қанд ва холестериннинг юқори даражаси каби омиллар.

Тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва мунтазам шифокор кўригидан ўтиб туриш касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтиришда ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг