Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Бугун бўлиб ўтган  Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш  масаласи  кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Алишер Усманов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Алишер Усманов бир вақтнинг ўзида Судлов ҳайъати раиси лавозимини ҳам эгаллайди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти суди раиси эди.

Шунингдек, Икрам Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Хакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг