Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин 20 кун ичида 15 фоизга қимматлашди

Олтин 20 кун ичида 15 фоизга қимматлашди

Иллюстратив фото

Comex биржасида (Ню-Йорк товар биржаси бўлинмаси) феврал учун олтин фючерслари нархи тарихий максимумни янгилаб, бир троя унцияси учун 5 200 доллардан ошди.

Тошкент вақти билан соат 06:40 ҳолатига кўра, қимматбаҳо металл нархи 2,41 фоизга ошиб, бир троя унцияси учун 5 205,1 долларни ташкил этди. 06:45 га келиб, олтин нархи 5 216,7 долларгача (+2,64 фоиз) ўсишни тезлаштирди.

Соат 07:32 да яна бир рекорд қайд этилди — 5 224,2 доллар.

Эслатиб ўтамиз, 18 кун аввал олтиннинг нархи тарихда илк маротаба 4 500 доллардан ошган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг