Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқувчилар учун хавфсиз қурилма (гаджет)

Ўқувчилар учун хавфсиз қурилма (гаджет)

Ўзбекистонда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун хавфсиз қурилма (гаджет) жорий этилмоқда. Замонавий технологиялар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Ҳозирги кунда интернет, мобил телефон, компьютер ва бошқа гаджетларсиз яшашни тасаввур қилиш жудаям қийин. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун, уларнинг тўғри ва фойдали ресурслардан фойдаланиб билим олишлари, замонавий билимларни эгаллашлари, ўқувчиларнинг ота-оналари учун ўз фарзандининг ўқув дарсларини ўзлаштириш кўрсаткичларини реал вақт режимида кўриш, мактабга бориш ва қайтиб уйга боришини (tracking) назорат қилиш каби кўплаб қулайликларга эга бўлган лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда.

Лойиҳани татбиқ этишдан асосий мақсад қуйидагилар:

— Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун хавфсиз қурилма жорий этиш;

— ўқувчиларни замонавий технологиялардан самарали фойдалана олиш кўникмаларни шакллантириш;

— ўқувчилар учун керакли бўлган ўқув ресурсларини мобил ва планшет қурилмаларига ўрнатиш;

— ота-она ўз фарзандини масофадан туриб назорат қилиш имкониятини яратишдан иборатдир.

Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида Android қурилмалари учун мўлжалланган операцион тизим ҳамда Мактаб маркети (School Store) ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг кейинги босқичи ушбу операцион тизимни апробация, яъни синовдан ўтказиб, миллий ва хорижий техника ва қурилмаларни ишлаб чиқувчи қорхоналар билан меморандум имзолаб, компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган қурилмаларга Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан яратилган операцион тизимни ўрнатиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга узоқ муддатли кредит асосида ушбу қурилмаларни харид қилиш имкониятини яратишдан иборат.

Маъруф Каногатов, Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази масъул ходими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг