Ўтган ойда 86,5 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланган

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 86,5 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ўзэнергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 179 та ҳолат аниқланди.
Унга кўра, 36,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) ва 8,7 млн метр куб табиий газ (27,5 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 86 миллиард 571 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter