Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бугуннинг ўзида 2,5 млн дона дарахт экади

Ўзбекистон бугуннинг ўзида 2,5 млн дона дарахт экади

Бугун, 11 ноябр куни Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар давлат раҳбарлари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилмоқда.

Мазкур тадбир аъзо давлатларда ҳам бир вақтнинг ўзида бошланди ва бу онлайн форматда ташкил қилинди.

Хабарларга кўра, тадбир доирасида Озарбайжонда 111 мингта  кўчат ўтқазиш режалаштирилган бўлса, Ўзбекистон бугуннинг ўзида 2,5 млн дона дарахт экишни режалаштирмоқда.

Эслатиб тамиз, кеча, 10 ноябр куни Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг саммит доирасида берган брифингида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси энди Туркий давлатлар ташкилоти даражасига ҳам ташаббус сифатида олиб чиқилаётгани таъкидланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг