Ўзбекистон делегацияси Россиядаги президент сайловини кузатгани боради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия Федерацияси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади.
Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter