Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президентлигига номзод учун имзо йиғилиш бошланди

Ўзбекистон президентлигига номзод учун имзо йиғилиш бошланди

Экопартиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди.

Қоида бўйича, Сайловда иштирок этишига руҳсат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, республика бўйича жами сайловчиларининг камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак.

Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ичида энг ёши саналиб, партия 2019 йил 22 январда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Май-июл ойларида Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят ва шаҳар партия ташкилотлари тузилган.

2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Партия 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. Бошланғич партия ташкилотлари кўплаб маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлайди. Олти ой мобайнида 453 мингдан зиёд одам Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди, улардан 46.8 фоизи аёллар, 39.8 фоизи ёшлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг