Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон қайси давлатлардан ва қанча гўшт импорт қилди?

Ўзбекистон қайси давлатлардан ва қанча гўшт импорт қилди?

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 116,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:

  • Беларусь – 14,4 минг тонна
  • Қозоғистон – 9,1 минг тонна
  • Бразилия – 1,3 минг тонна
  • Ҳиндистон – 784 тонна
  • Россия – 604 тонна.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонга 8 та давлатдан 31,7 минг тонна йирик шохли қорамол гўшти импорт қилинган.

Энг кўп йирик шохли қорамол гўштини импорт қилган давлатлар орасида Украина (2,9 минг тонна), Ҳиндистон (916 тонна) ва Молдова (738 тонна) ҳам бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг