Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади — Осиё кубоги саралаши

Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади — Осиё кубоги саралаши

Фото: UFA

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи «E» гуруҳи 2-тури доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Олимпия жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Бишкекдаги ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг 14-сониясидаёқ Бекназ Алмазбеков ҳисобни очди (1:0). Орадан ўн дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов мувозанатни тиклади (1:1). 42-дақиқада Беҳрузбек Аскаров Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди (1:2), 56-дақиқада Арсен Шершенбеков ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувда бошқа гол киритилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Ҳозирда ҳар икки жамоанинг ҳисобида 4 очкодан бор. Бироқ тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон гуруҳ етакчиси бўлиб турибди.

Осиё кубоги саралаш босқичи, «E» гуруҳи 2-тур

Қирғизистон — Ўзбекистон 2:2

Голлар: Бекназ Алмазбеков (1), Арсен Шершенбеков (56) — Рустамов Турдимуродов (11), Беҳрузбек Аскаров (42).

Ўзбекистон (U-23) жамоаси кейинги ўйинни 9 сентябрда Фаластинга қарши ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг