Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон қишда ушлаб қолинган электр энергиясини Қирғизистонга қайтарди

Ўзбекистон қишда ушлаб қолинган электр энергиясини Қирғизистонга қайтарди

Ўзбекистон қиш мавсумида Қирғизистонга ўтказиб бериши керак бўлган 145,6 млн киловатт-соат электр энергиясини қайтарди.

Бу ҳақда «24.kg» нашри Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига таяниб маълум қилди.

Манбага кўра, мамлакат ушбу импорт электр энергияси учун 1,2 минг сом тўлаган.

«Катта эҳтимол билан, тўлов фақат электр энергияси транзити учун бўлган», – дейилади нашр маълумотида. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 декабрида Қирғизистон Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байғозиев Ўзбекистон транзитчи давлат сифатида мамлакатда кузатилган энергетика тақчиллиги пайтида Қирғизистонга транзит қилиниши керак бўлган электр энергияси ҳажмини ўтказа олмагани ҳамда ўз навбатида, Ўзбекистон томони истеъмол қилган электр энергиясини қайтариш бўйича мажбурият олганини айтган эди.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат 2023 йилнинг 5 ойида 1 млрд 516,5 млн киловатт-соат электр энергияси импорт қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг