Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор «Танк биатлони» бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистонда илк бор «Танк биатлони» бўйича мусобақа ўтказилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу йилнинг 24-26 июнь кунлари Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида «Танк биатлони» мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда. Унда Тошкент, Жануби-ғарбий махсус, Марказий, Шимоли-ғарбий ҳарбий округлари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан жами 6 та жамоа қатнашиб, ўзаро куч синашади. Икки босқичда ўтадиган беллашувларда Т-72 ва Т-62 танк экипажлари томонидан ҳарбий-амалий машқлар намойиш қилинади.

Айтиш керакки, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб шу йилнинг 6 май куни мамлакатимиздаги биринчи танк биатлони майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Ўшанда икки танк экипажининг мусобақада кўргазмали тарзда белгиланган тўсиқлардан ўтиши ва машқ шартидаги нишонларни яксон этиши кўрсатиб берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг