Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти қарийб 12 фоизга ортди

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти қарийб 12 фоизга ортди

Давлат статистика қўмитаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 449,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 820,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 11,6 фоиз кўп.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймати жиҳатидан узум (майизни қўшган ҳолда) энг катта улушга эга - 10,9 фоиз.

Ундан кейинги ўринларни помидор – 9,4 фоиз, мош – 9,1 фоиз, гилос – 7,4 фоиз, карам – 7,2 фоиз, пиёз – 5,2 фоиз, шафтоли – 4,0 фоиз, қовун ва тарвуз – 3,6 фоиз эгаллади. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 4,5 фоизни ташкил этган.

Мева-сабзавотларнинг асосий қисми Россия (36,3 фоиз), Қозоғистон (24,5 фоиз), Хитой (9,8 фоиз), Покистон (4,9 фоиз), Қирғизистон (4,8 фоиз) Афғонистон (3,5 фоиз), Беларусь (2,5 фоиз) каби мамлакатларга экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотлари экспортидан ҳам даромад олиб, 2021 йилда 33 та хорижий давлатларга қиймати 26,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг