Ўзбекистонда полиз маҳсулотларини етиштириш кўпайди

Ўзбекистонда полиз экинларини етиштириш ҳажми ошди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-июн ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 369,3 минг тонна полиз экинлари етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 фоизга ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
- фермер хўжаликларида – 123,5 минг тонна;
- деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 235,7 минг тонна;
- қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 10,1 минг тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter