Ўзбекистондан Украинага гуманитар ёрдам юборилди
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон бизнес тузилмалари Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко маълум қилди.
Гуманитар ёрдам Львов вилоятининг Дрогобицкий тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бўлими ва Львов вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига топширилган.
Украинага жами 785 844 гривнага (тахминан 21 282 доллар) қишки пойабзал , спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган. Шунингдек, умумий қиймати 157 771 гривна (тахминан 4 273 доллар) бўлган тиббий шприцлар, тиббий пахта ва инфузион тизимлар жўнатилган.
Аввалроқ украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter