Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга Украинадан 45 нафар бола олиб келинди

Ўзбекистонга Украинадан 45 нафар бола олиб келинди

Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар бола ва 5 нафар ҳамроҳлик қилувчи гуруҳ Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко маълум қилди.

«Украина элчихонасининг болаларга психологик мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларига ҳар куни амалга оширилаётган ҳаво тревогалари ва ракета ҳужумларини унутишга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатига меҳр билан жавоб берган Ўзбекистон бизнес ва жамоат ташкилотлари вакилларига катта раҳмат», — дейди элчи ижтимоий тармоқда қолдирган хабарида.

Қайд этилишича, Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмельницкий, Львов ва Киевдан келган болалар 12 кун давомида Анор тоғ оромгоҳида дам олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг