Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 21,4 фоизга ошди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 21,4 фоизга ошди

2025 йилнинг иккинчи чорагида хорижда меҳнат қилаётган муҳожирлар томонидан Ўзбекистонга жами 4,8 миллиард доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,4 фоизга юқори. Солиштириш учун, 2024 йилнинг иккинчи чорагида ўсиш суръати 38,6 фоизни ташкил этган эди.

Мутахассислар фикрича, бу динамиканинг шаклланиши асосан меҳнат муҳожирларини қабул қилаётган мамлакатларда валюта курсларининг барқарорлиги, иш ҳақи ўсиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг юқори суръатлари билан боғлиқ.

Иккинчи чоракда турли минтақалардан юборилган пул ўтказмаларида сезиларли фарқ кузатилди. Жумладан, Болтиқ давлатлари, Европа ва қатор бошқа ҳудудлардан келган ўтказмаларнинг ўсиш суръати юқори даражада сақланиб қолди. Хусусан, Болтиқ мамлакатларидан пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 65,6 фоизга ошди.

Шу билан бирга, АҚШ, Россия ва Европадан йўлланган маблағлар ҳажмида ўсиш суръати пасайгани қайд этилди: АҚШдан – 10,3 фоиз, Россиядан – 23,7 фоиз ва Европадан – 26,9 фоизгача. Осийодан келган пул ўтказмалари эса барқарор ҳолатда қолди.

Ташқи бозорлардаги ўзгаришлар, айниқса Россия, Европа ва Болтиқ давлатларида меҳнат муҳожирларига бўлган талабнинг ортиши, пул ўтказмалари динамикасида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлди. Бу эса меҳнат муҳожирлари оқими йўналишлари босқичма-босқич кенгаяётганини кўрсатади.

Манба: cbu.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг