Ўзбекистонлик 30 нафар талаба Москва муҳандислик физика институти магистратурасида давлат ҳисобидан ўқитилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия Федерал давлат автоном Миллий ядро тадқиқотлар университетининг Москва муҳандислик-физика институти олий таълим муассасаси 2018-2019 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича Москва шаҳрида магистратурада ўқиш бўйича мақсадли танлов эълон қилади:
1. Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси.
2. Ядро физикаси ва технологиялари.
Ўқишни хоҳловчилар учун талаблар:
- талабгор бакалавриат босқичини қуйидаги таълим йўналишлари бўйича тамомлаган бўлиши лозим:
Физика, Физика ва астрономия ўқитиш методикаси, Энергетика (тармоқлар бўйича), Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича, Технологик машиналар ва жиҳозлар (совутиш, криоген техникаси ва мўътадиллаш тизимлари машиналари ҳамда агрегатлари), Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича), Ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва турдош бўлган таълим йўналишлари;
- рус тилини билиши;
- мутахассислик фанлари бўйича билимларга эга бўлиш.
Магистратурага 30 та номзод суҳбат асосида қабул қилади. Ўқиш харажатлари давлат ҳисобидан қопланади. Танлов 2018 йил 29 июлдан 30 июлгача И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Ўнг (миллий тадқиқот университети) Тошкент шаҳар филиалининг ихтисослаштирилган академик лицейи биносида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сувсоз даҳаси, 84-уй.
Ёнингизда бакалавр дипломи (асли) ва паспорт бўлиши лозим.
Маълумот учун телефон рақами: 246-08-14 (Нематов И.)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter