Ўзбекистонлик аёллар Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга тушди
Деҳли шаҳридаги «Индира Ганди» халқаро аэропортида олтин контрабандаси билан шуғулланган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Божхона департаменти хабар бермоқда.
Божхона вакиллари ўтказган операция натижасида қиймати 2,92 миллион рупийга (тахминан 35 минг АҚШ доллари) тенг тилла занжирлар мусодара қилинди.
Маълумотларга кўра, бир гуруҳ аёллар Тошкентдан етиб келган ва божхона ходимлари томонидан тўхтатилган. Уларнинг юклари кўздан кечирилганда, багажининг орқа қисмига маҳкамланган ичи бўш металл қутига яширилган умумий оғирлиги 5,3 килограмм 50 та тилла занжирлар топилган.
Божхона бошқармасининг эълон қилган баёнотига кўра, олинган тилла занжирларнинг қиймати тахминан 2,92 миллион рупийни ташкил қилади. Текширувдан сўнг, саккиз нафар йўловчи зудлик билан ҳибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter