Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодбек Назарбеков: «Дабдабали тўйларимизда кимга тақлид қилаяпмиз?» (видео)

Озодбек Назарбеков: «Дабдабали тўйларимизда кимга тақлид қилаяпмиз?» (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тўйларни қисқартириш, ортиқча дабдабалардан асраш кенг муҳокама қилинаётгани, бу борада ўз таклифларини бераётгани ҳақида фикрларини билдирди.

– Кўп миллат яшайдиган республика бўлганимиз боис, ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий қадриятлари, ўзбек миллатига тааллуқли бўлган, аммо ҳудудларга хос удумлари, қадриятлари мавжуд. Тўйнинг қадриятларимизга хослигини сақлаб қолиш ва уларни асраб келажак авлодларга айнимаган ҳолда, яъни бузмай етказиш учун таклифларимизни бердик. Бу тўйлар азал-азалдан миллатимизнинг ўзига хослиги. Бугунги кунда тўйнинг кўринишида миллийлик қолдими, деган савол қийнайди. Миллий қадрият ўлароқ унинг ичидаги қадрияти, маънавияти, инсонларни тарбияга чорловчи эски удумлар йўқолиб бораяпти. Илгариги тўйларда бўлган келин салом деймизми, шеърхонликми, алёрлар, ёр-ёрлар айтилиши чекка қишлоқларда ҳам камайиб кетаётгани кўзга ташланаяпти. Бугунги дабдабали тўйларимизда кўпроқ кимга тақлид қилаяпмиз? Бизнинг миллатимизга мос бўлаяптими? Ташқаридан разм солган киши буни ўзбек тўйи, деб айта оладими? Шу масалада биз ўз таклифларимизни билдирганмиз, – дейди О.Назарбеков.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари фикрлари билан қуйидаги видеода тўлиқ танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг