Покистонда микроавтобус 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Покистонда микроавтобус автобус билан тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди. «Синхуа» АА хабар беришича, бахтсиз ҳодиса мамлакат шимоли-ғарбидаги Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида, Сват тезюрар йўлида юз берган.
Қутқарувчилар ва автомагистрал полицияси берган маълумотда эса фожиа Исмоила йўл айиргичи яқинида содир бўлгани айтилади — микроавтобус тўхтаб турган автобуснинг орқасидан келиб урилган. Автобус Карачидан Бунерга, микроавтобус Равалпиндидан Дирга кетаётган бўлган.
Дастлабки суриштирувга кўра, ҳалокат микроавтобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққан.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter