Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган

Президент: кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган

Йиғилишда 2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилгани айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга туширилган. Лекин 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган.

Бунга айрим банкларнинг «ресурс йўқ, гаров таъминоти керак», деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаётгани сабаб бўлмоқда.

«Соҳада ҳисоб-китоб интизомида ҳам камчиликлар бор. Масалан, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.

Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади», – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг