Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори билан Самарқандда янги халқаро университет ташкил этилди

Президент қарори билан Самарқандда янги халқаро университет ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қарорда университет фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди:

— замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда, туризм соҳасида юқори малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ сифатли тайёрлашни таъминлаш;

— таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, ёш талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, туризм соҳасида таълим тизимига етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш;

— туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

— истиқболли ёш битирувчиларни чет эл олий таълим муассасаларига ва илмий-тадқиқот марказларига магистратура ҳамда докторантурада ўқишга мунтазам равишда юбориш орқали университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

— таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;

— туризм соҳаси субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

— туристик фаолиятни ва туризм соҳасида йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш;

— етакчи республика ва хорижий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг мутахассис ҳамда экспертларини ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларига жалб қилиш орқали ривожлантириш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг