Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳужжатни имзолади

Президент Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳужжатни имзолади

Жорий йил 14 август куни Президентнинг «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–248-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;
  • саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;
  • бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг