Президент Рақамли технологиялар вазирлиги олдига янги вазифа қўйди
Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан «Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи» лойиҳаси бошланади. 30 минг ёшларни инглиз тилига ўқитиб, IELTSдан камида 7 балл, немис ва бошқа тиллардан B2 сертификати олиши учун шароит яратилади.
Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги IT шаҳарча лойиҳасини маъқуллаб, шу тажриба асосида 2024 йил якунига қадар ҳар бир туманда шундай шаҳарча яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, АҚШлик ҳамкорлар билан «Инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида камида 20 минг нафар ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter