Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Вашингтонга етиб борди (фото)

Президент Вашингтонга етиб борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга борди.

“Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Джеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

АҚШга ташриф доирасида Президентимиз Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг